Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон Миллий метрология институти томонидан “Аниқ ўлчашлар – ҳалоллик гарови” мавзусида ислом динида ўлчашлар масалалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бошланди. Давра суҳбати Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро Ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Тадбирда ушбу ташкилот вакиллари томонидан ўлчашлар, уларнинг тарихи, ислом диний манбалари ва буюк алломаларимиз асарларида ўлчашлар масаласи хусусидаги оят, ҳадис ва илмий хулосалар ҳақида маълумотлар берилади.