Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган ИEC ташкилоти Бош Ассамблея йиғилиши доирасида саноатлашган давлатлар учун форум бўлиб ўтди. Тадбирда  саноатлашган давлатларда энергия самарадорлигини ошириш, саноат чиқиндиларни камайтиришда ИEC стандартларидан оқилона фойдаланиш, БМТнинг барқарор ривожланиш дастурида фаол иштирол этиш,  ИEC стандартлари орқали мувофиқликни баҳолаш тизимини доимий такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Стандарт соҳасидаги 86 та давлат вакиллари иштирок этган мазкур форумда Техник жиҳатдан тартиб солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.