Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш (МГС)нинг метрология бўйича Илмий-техник комиссияси Лабораториялараро солиштириш синовлари бўйича ишчи гуруҳининг (НТК-Метр МСИ) 12-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида 7 та давлатнинг соҳадаги 25 дан ортиқ мутахассислари қатнашишди. Йиғилиш доирасида қатнашчи давлатлардаги Лабораториялараро солиштириш синовларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Келгусида давлатлараро лабораториялараро солиштириш синовларини ўтказишга келишиб олинди.