Агентлик ва унинг тизим-ташкилотлари Олий таълим даргоҳлари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Айниқса, талабаларнинг назарий олган билим ва малака кўникмалари амалий машғулотлар ёрдамида янада мустаҳкамланиб бормоқда.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг Жиззах филиали, Политехника институти билан ҳамкорликда Физик-кимё синов лабораториясида талабалар учун ўқув амалиётларини ташкил этиб келмоқда.