Қозоғистон давлатидан буғдойни тўғридан-тўғри импорт қилиш орқали ун маҳсулотлари ишлаб чиқариб, истеъмолчиларга сифатли маҳсулот етказиб бериб келаётган Хўжайли туманидаги “Унитед Капитал» хусусий корхонаси «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси томонидан берилган мувофиқлик сертификатига эга. Ҳозирги вақтда ушбу корхона Туркия давлатидан келтирилган замонавий технологиялар асосида фаолият олиб боради.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорлик қилиб келаётган корхонада оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида мухбирлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.