Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан корхоналарга ҳалқаро стандартларни жорий этилиши, СЕ маркировкаси, SMIIC, FSSC 22000 ва халқаро ISO сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Агентлик масъуллари томонидан Тошкент шаҳридаги фаолият кўрсатаётган хизмат кўрсатувчи идоралар ва корхоналар мутахассислари учун, ҳалқаро стандартларни жорий этилиши ва сертификатлаштириш мавзуларида семинар ташкил этилди.

Иштирокчиларга соҳа йўналишидаги халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халкаро стандартлар муҳимлиги юзасидан маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.

2021 йилнинг январ-ноябр ойларида Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ва Экспортга кўмаклашиш бюроси томонидан 485 та экспортёр корхонага ёрдам кўрсатилди.

Халкаро ҳамкорлик бошқармаси ва

Экспортга кўмаклашиш бюроси