Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видео селектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали ходимлари томонидан корхона ҳудуди ва бошқарув бинонинг олдидан ўтувчи йўл бўйлари ва машиналар тураргохи атрофларида 75 дона мевали ва 21 дона манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.