Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Халқаро савдо ташкилоти томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё савдога тайёр (Р4ТCА)" лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида тақдим этилган «Савдо жараёнларини осонлаштириш бўйича Ўзбекистон миллий портали» яратилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Агентлик масъуллари иштирокидаги мазкур тақдимот тадбири давомида ишлаб чиқарилаётган платформанинг қулайлик ва афзалликлари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди.