Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси ҳамкорлигида Швейцария давлатининг Женева шаҳрида мамлакатимизда электротехника ва энергетика соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар, миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш шунингдек, Ўзбекистонни IEC ташкилотига “Associate membership” мақомида аъзо бўлиши масаласида IEC ташкилоти экспертлари Аристея Кириакати, Антуанетта Питтелуд, Кэтрин Фрага билан учрашув бўлиб ўтди.

IEC ташкилоти экспертлари Ўзбекистоннинг халқаро нормаларга асосланган “Associate membership” саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва ўз навбатида ҳамкорлик орқали ўзаро муносабатларни янада кучайтириш тарафдори эканини маълум қилишди.

Учрашув натижасига кўра, “Associate membership” мақомида аъзо бўлиш бўйича хужжатлар тўплами декабрь ойида IEC ташкилоти юқори кенгашига тақдим этилишига келишилди.