ЎзТТСА Бош директорининг маънавий-маърифий ва давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси масъуллигида Қашқадарё филиалларида ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишларда ходимлар ўртасида давлат тилининг қадр-қимматини ва нуфузини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларининг, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил қилишга доир амалий ишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари олиб борилди.

Филиаллар ҳудуди, хоналар ва бино атрофларини озода тутиш, мурожаатчиларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш ҳам маънавиятнинг бир белгиси эканлиги таъкидланди.

Қашқадарё вилояти филиаллари биринчилардан бўлиб ходимларнинг меҳнат интизомига риоя этишларини назорат қилиш, уларнинг иш ўринларида бўлишлари, корхоналарга чиқишларини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш мақсадида рақамлаштириш ишларини ташкил қилган бўлиб, дастур давлат тилида амалга оширилади. Шунингдек, филиалларнинг ходимлари учун ташкил этилган идоравий кутубхона билан бир қаторда бино киравериш жойида мурожаатларчилар учун алоҳида маънавият бурчаги ташкил этилган бўлиб, ундан мурожаатчилар зарур маълумотларни олмоқдалар.