Жорий йилнинг 21 декабрь куни «Корея Республикаси — Марказий Осиё» 2021 стандартлар ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикасининг техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва аккредитация идоралари иштирок этди.

Учрашувда Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш
ва аккредитация соҳасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси