Агентлик тизим ташкилотларининг Сурхондарё вилояти филиаллари ташаббуси билан ҳудудда жойлашган “Шифокор” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланишича, агентлик филиаллари масъуллари маҳалла томонидан қилинган мурожаатлар билан ўз вақтида амалий ишлар олиб бормоқда, ногиронлар, боқувчисини йўқотганлра ҳамда кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват, саховат қўллари узатилмоқда.

Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси учрашувдан сўнг маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳам учрашиб, бугунги кунда ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, белгиланган вазифалардан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса, фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, халқимизнинг тинч ва осуда, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборатлигини алоҳида таъкидлади.