«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси Бекобод филиали мутахассислари «УЛКАН-ЛАЗИЗ " масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш ва соҳага доир масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бўлдилар.

Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ушбу корхона бугунги кунда ички бозорга сифатли равишда ўз маҳсулотларини етказиб бериб келмоқда. Ана шу фаолиятни янада кенгайтириш, халқаро стандартларни жорий этиш ва экспортга йўналтириш масалаларида соҳа хизматлари таклиф этилиб, мурожаат қилиш шартлари билан корхона масъуллари таништириб ўтилди.