Агентлик қошидаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти мутахассислари Термиз туманидаги паррандалар учун витаминлаштирилган озуқа еми ишлаб чиқарувчи «Афросиёб парранда» ҳамда Термиз шаҳридаги полиетилен пакетлар ишлаб чиқарувчи «Дионис Сурхон» корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш ва соҳага доир масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида профилактика тадбирлари ўтказидилар.

 Корхоналар айни даврда ички бозор ҳамда қўшни давлатларга сифатли равишда ўз маҳсулотларини етказиб бериб келмоқда. Ана шу фаолиятни янада кенгайтириш, халқаро стандартларни жорий этиш ва экспортга йўналтириш масаларида филиал мутахассислари томонидан соҳа хизматлари таклиф этилиб, мурожаат қилиш шартлари билан корхона масъуллари таништириб ўтилди. Бундан ташқари профилатика тадбири давомида корхоналар вакилларига Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида» ва «Махсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунларида белгиланган талаблар ижроси бўйича тушунчалар ва тавсиялар берилди.