Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) лойиҳаси эксперти, Энергетика вазирлиги маслаҳатчиси Tanaka Koichi ва Энергетика вазирлиги вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Унда ҳалқаро  ISO 50001 стандарти талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимини жорий этишнинг афзалликлари, энергия самарадорлиги ва мувофиқлиқни баҳолаш йўналишларда
Япония ва Ўзбекистон тажрибалари, олиб борилаётган ишлар,
JICA лойиҳаси доирасида  кадрлар тайёрлаш, ўқитиш, қайта тайёрлаш
ва малакасини оширишда ҳамкорлик масаласи бўйича  фикр алмашилди.

Тадбир якунида  мазкур  йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишилди.

 Халқаро ҳамкорлик бошқармаси