ЎзТТСА ҳузуридаги Департамент ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти Навоий филиали мутахассислари томонидан Навоий шаҳрида жойлашган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Бахт Техтил» корхонасида профилактика тадбири ўтказилди. Тадбир давомида корхона вакилларига маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш ва ташишда меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳақида ва соҳага оид тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари корхонада давлат тилида иш юритилишига амал қилишга ва маҳсулотларни тамғалашда давлат тилида ёзилиши тушунтирилди.