"UzTest марказининг Қорақалпоғистон филиали ходимлари экспортёр корхоналар фаолияти билан танишиш, соҳамизга доир масалаларда амалий ёрдам бериш мақсадида Элликқалъа туманида жойлашган "BO'STON CLUSTER" корхонасида бўлдилар.

Кластер услубида иш олиб бораётган мазкур корхона замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, Россия, Украина, Озарбайжон, Хитой ва Туркия давлатларига калава ип, жинси матоси, юмшоқ сочиқ маҳсулотларини экспорт қилиб келинмоқда.

Учрашув жараёнида корхона ГОСТ-32086-2013 давлатлараро стандарти, UzTR.148-008:2016 миллий техник регламенти ва Божхона Иттифоқи ТР ТС 017/2011 техник регламенти билан таъминланди.