ЎзТТСА тизим ташкилотлари Бухоро вилояти ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда беназир шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан маърифий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда профессор Бибиш Жўраева ва филология фанлари доктори, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Лайло  Шариповалар иштирок этиб, Алишер Навоий ва Бобур ижоди ва биз учун ўрнак бўладиган ҳаётий ўгитлари ҳақида маълумотлар бердилар. Шунингдек, уларнинг  асарлари, шеър ва достонларидан парчалар келтирдилар.

Йиғилиш иштирокчиларига буюк алломаларнинг асарларини кўпроқ мутолаа қилиш, уларда келтирилган ҳар бир сўз сеҳрига катта аҳамият қаратиш ва оилада, фарзандлар тарбиясида улардан фойдаланишлари тавсия этилди.