Қораўзак туманида фаолият юритаётган "PANAEV FARMS” фермер хўжалиги томонидан йирик шохли қорамолларнинг сут берадиган зотларини кўпайтириш мақсадида “Сут ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун гидропоник яшил озуқа инновацион ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 2,35 млрд.сўмни ташкил этади.

Агентликнинг тизим ташкилотлари Қорақалпоғистон филиаллари томонидан корхона фаолияти билан яқиндан танишилди ҳамда стандарт талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш ва соҳага оид бўлган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Корхона O'zDSt 936:2004 давлат стандарти норматив ҳужжати билан таъминланди.