Агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий филиаллари ва Ўзбекистон стандартлар институти томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, тадбиркорлар учун халқаро стандартларни жорий этиш, савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларни жаҳон андозалари асосида мувофиқлигини баҳолашнинг аҳамияти юзасидан экспортчи корхоналар учун семинар тренинглар ташкил этилди.

Семинар ишида тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилиб, халқаро стандартларни жорий этиш тартиблари, филиаллардаги лабораторияларнинг иш фаолияти, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш бўйича маълумотлар берилди.

Ромитан туманида ўтган семинар ишида тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқаришда ва маҳсулотни экспорт қилишда зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни тезлаштириб беришларини сўраб, Ўзбекистон стандартлар институтининг вакилларига мурожаат қилишди ва ушбу масалани ҳал этиш чоралари кўриладиган бўлди.