Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали мутахассислари Қибрай туманидаги инвестиция лойиҳалари асосида ишга туширилиши режалаштирилган «СУПEР РОЛЛ» МЧЖ,  «ТАСС ПРАНАВEРА» ва «РОСТОК-Н» ишлаб чиқариш корхоналарида профилактика тадбирлари ўтказилди. Корхоналарда олиб борилаётган қурилиш тамирлаш ишлари, асбоб-ускуналарини ўрнатиш жараёнлари ва мавжуд муаммолар ўрганилди.

 Тадбир давомида корхона вакилларига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, стандартлаштириш, метрология  талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида  маҳсулотларни қадоқланиши, ёрлиқланишида ёзувларни тўлиқ давлат тилида бўлиши юзасидан тушунтиришлар берилди.