Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Ташкилотлари (CEN, CENELEC) ўртасида лицензия шартномаси имзоланди.

 Мазкур имзоланган хужжат  доирасида, Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN ва CENELEC)дан 201та  Европа стандартлари олинди.

Ушбу Европа стандартлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш
ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

Европа стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун Агентлик Ҳалқаро ҳамкорлик бошқармаси ҳамда Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтига  мурожаат қилишингиз мумкин.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик  бошқармаси