ЎзТТСА Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда тизим-ташкилотлари ва ҳудудий филиал раҳбарлари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича масъуллар иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва стратегияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маҳалла институти билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, инсон қадрини улуғлаш, китобхонлик маданияти ошириш, илмий-инновавацион фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, 8 март Халқаро-хотин қизлар куни ва 21 март - Наврўз байрамини  нишонлаш, “яшил макон” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар юзасидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритилди.