Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиаллари масуллари Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида «СОФ ЭХПО САМАРКАНД» кўргазма марказида ташкил этилган «АГРОПРО ЭХПО 2022» кўргазмасида бўлиб, кўргазмада ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этаётган корхоналар билан мулоқот қилди.

Маъсуллар томонидан кўргазма иштирокчиларига маҳсулотларни сертификатлаштириш, ўлчов воситаларини метрологик қиёслов кўригидан ўтказиш ва сифат менежменти тизимини халқаро стандартлар асосида сертификатлаштириш йўналишларида батафсил маълумотлар берилди.