ЎзТТСА да Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари Алижан Аксой, Абдуллах Явуз Туркер ва Турк Стандартлари Институти (TSE) Ўзбекистондаги вакили Куршат ЙИЛМАЗ билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик асосида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалга оширилган ишлар,
кун тартибидаги масалалар, икки мамлакат ўртасида соҳа йўналишларида ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Турк стандартлари институти, Туркия аккредитациялаш агентлиги ва Туркия Миллий метрология институти билан ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилгани қайд этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон миллий метрология институтининг калибрлаш лабораториялари Туркия аккредитациялаш агентлиги (TÜRKAK) томонидан халқаро даражада аккредитациядан ўтказилди.

Масса, босим ва ҳарорат катталиклари бўйича кўрсатиладиган калибрлаш хизматлари Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) доирасида тан олишга замин яратилди.

16 нафар ходими TÜBİTAK UME идораси ва 30 нафар ходим Турк стандартлари институти (TSE) лабораторияларида билим ва тажрибалари оширди.

Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан миллий эталонлар базасини ривожлантириш ишларини ўрганиш мақсадида, лабораторияларнинг техник базаси билан яқиндан таништирилди. Институтда миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан эътироф этилди.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси