Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти Қашқадарё вилояти Косон туманида жойлашган тўқув-трикотаж маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи «КОСОН БАХТ ТЕКСТИЛЬ» масъулияти чекланган жамиятида масъул ходимлар билан учрашув ўтказилди.

Жамият томонидан бугунги кунда тўқув-трикотаж маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилиб келмоқда. Учрашувда жамият масъулларига маҳсулотларнинг техник кўрсатгичлари ва сифатини халқаро даражага олиб чиқиш, ташқи кўриниши бўйича дизайнига эътибор бериш ҳамда ОЕКО-ТEХ халқаро стандартларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, жамият экспортни амалга ошираётган мамлакатларда тўқув-трикотаж маҳсулотларига қўйилган талаблар етказилиб, соҳа йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.