Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Германия Федерал физика-техника институти (PTB) эксперти Клеменс Синатра ва лойиҳа координатори Кристоффер Коллел билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Миллий сифат инфратузилмасидаги ислоҳотларни қўллаб қувватлаш” лойиҳаси доирасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалга оширилган ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, сифат инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлар режаси, метрологияга оид лойиҳа-таклифлар, ходимлар малакасини ошириш, маҳаллий саноат корхоналари билан тизимли ишлаш ва жараёнларни интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан миллий эталонлар базасини ривожлантириш ишлари, миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги, Ўзбекистон аккредитация марказини Лабораториялар аккредитацияси Халқаро ҳамкорлиги (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF)га тўла қонли аъзо бўлиш, ўзаро тан олиш келишув Битимларини имзолаш учун ҳаракатлари Германия Федерал физика-техника институти (PTB) экспертлари томонидан ижобий баҳоланди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси