Шу кунга қадар "UzTest" маркази Қорақалпоғистон филиали томонидан мамлакатмиздаги 1268 та йирик экспортёр корхоналарни ҳудудларда жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Нукус туманида жойлашган "KPC NUKUS HERBAL TECHNOLOGY" корхонасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Корхона қизилимия илдизи ва экстарктини Хитой давлатига экспорт қилиб келмокда.

Ўрганиш жараёнида корхона вакилларига маҳсулотларни ишлаб чиқаришда техрегламентларга амал қилиниши, қадоқланиши ва тамғаланиши зарурлиги бўйича тегишли тушунчалар берилди. Корхона ГОСТ 22839-88, ГОСТ 22840-77 стандартлари билан таъминланди ва Хитой, Хиндистон, Покистон ва Эрон давлатларининг талаблари етказилди.