Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро ҳудудий филиали Бухоро Муҳандислик- технология институти билан  ҳамкорликда соҳа бўйича таълим олаётган талабалар мунтазам равишда филиал лабораторияларида ишлаб-чикариш жараёнларида қатнашиб, ўз малакаларини ошириб келмоқдалар.

Мазкур ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида таълимни ишлаб чиқариш билан узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Бухоро Муҳандислик-технология институти метрология ва стандартлаштириш кафедраси доценти Нодир Авлияқулов шартнома асосида филиалда иш бошлади. Эндиликда олим  малакали, магистратурада ўқиган  ходимлардан танлаб, соҳа ривожи бўйича долзарб мавзуда номзодлик ишини тайёрлаш, уни ишлаб чиқаришга қўллаш жараёнлари билан шуғулланади.

  Бугуннинг ўзида олим билан Бухоро нефт базаси корхонасидаги лабораториянинг иши, жиҳозланиши ва янги методлар асосида олиб борилаётган ишлари ўрганилди.