Республикамизда олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига асосан олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш  орқали малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

 Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах  филиали томонидан Жиззах Политехника институти “Саноат технологиялари” факультетида  инновацион ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда 2022 йил 25-март “INNO-DAY” иқтидорли ёшлар илмий-инновацион танлов ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, таълимни ишлаб чиқариш билан бирга олиб бориш ҳамда  илмий изланиш олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.