Сифат менежмент тизимлари, сифатни назорат қилишга оид  қабул қилинган ҳукумат дастурлари ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида  Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва мувофиқликни баҳолаш идоралари ҳамкорлигида  вазирлик ва идоралар, қўмиталар, уюшмалар учун онлайн вебинар ташкил этилди.

Тадбирда  экспертлар томонидан халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш, сифат менежмент тизимлари афзалликлари, сифат соҳасида сиёсат ва мақсадлар, ресурслар мавжудлиги бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Ўқув семинари давомида иштирокчилар  томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди ҳамда экспертлар томонидан саволларга жавоб берилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси