Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти, Давлат назорати департаментининг  Сурхондарё вилояти бўлими, «УзТест» ва Ўзбекистон миллий метрология институти, ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида  Термиз шаҳрида ҳалқаро стандартларни жорий этиш, савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларни жаҳон андозалари асосида мувофиқлигини баҳолашнинг аҳамияти юзасидан семинар-трейнинг ташкил этилди.

 Мазкур семинар-трейнингда  йирик ва стратегик инвестиция лойиҳалари бўйича ишга туширилган, маҳаллийлаштириш дастури асосида фаолият юритаётган ва паст қувватда ишлаётган корхона вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган  саволларига жавоб олдилар.