Мамлакатимизда экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш доимий эътиборида.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали ҳалқаро стандартлар жорий этиш, СЕ маркировкаси ва халқаро ISO сертификатларни олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг 12 апрель Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги   "MEDICAL MANUFACTURE CENTER" қўшма корхонасида  ISO 13485 ва СЕ маркировкасини жорий этиш бўйича учрашув ташкил этилди.

Тадбирда  корхонага хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халкаро стандартлар мухимлиги  тушунтирилди.

Шу билан бирга бугунги кунда, экспортёр корхоналар  фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.  

 2022 йилнинг январь-март ойларида Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ва Экспортга кўмаклашиш бюроси томонидан 31 та экспортёр корхонага ёрдам кўрсатилди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази