Сўнгги  йилларда  барча соҳалар қатори  таълим тизимида амалга оширилаётган  ислоҳотлар, энг аввало  замон талабларига  мос малакали  кадрларни  тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқлари  ва ижтимоий  соҳада рақобатбардош  мутахассисларни  етказиб бериш, бу орқали иқтисодий тараққиёт  ва  ижтимоий фаровонликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти билан яқин ҳамкорликда назарий билим кўникмаларини  ишлаб чиқариш жараёни билан интеграция қилиш мақсадида  институт талабалари  амалиётларини  босқичма-босқич филиалда ўтказишларига кенг имконият яратиб берилган.

Бундан ташқари, «Метрология, стандартлаштириш ва  маҳсулот сифати  менежменти» таълим йўналиши бўйича ҳамкорликда  институт билан “OʼLCHASH  ASBOBLARINI  KONSTRUKSIYALASH” китоби нашрдан чиқарилиб, назарий билимларни оширишда муҳим  қўлланма ҳисобланади.

Жорий йилнинг 15 апрель куни 2021-2022 ўқув йили талабалари ҳамда битирувчи ёш мутахассисларни  ишга тақсимлаш, шартномалар тузиш ва ишга жойлаштириш бўйича «КARYERA-2022»  меҳнат  ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу ярмаркада Ўзбекистон миллий метрология институти, ҳамда  Ўзбекистон  илмий-синов ва сифат назорати  маркази,  Бухоро  филиали масъуллари ҳам фаол иштирок этдилар.