Агентлик ва унинг тизим-ташкилотлари ҳамда ҳудудий филиаллари томонидан жойларда ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар иштирокида халқаро стандарт ва меъёрларни ўргатиш юзасидан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Белгиланган режага асосан, Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят бошқармаси билан ҳамкорлигида шаҳар ва туманлардан тадбиркорлар таклиф этилиб, уларга халқаро стандартларни жорий этилиши, афзалликлари, маҳсулот экспорт қилинишидаги стандартларнинг ўрни ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Семинарда Агентлик тизимидаги Давлат назорати департаменти, Ўзбекистон миллий метрология институти ва «ЎзТест» маркази Бухоро вилояти ҳудудий бўлинма ҳамда инновация вазирлиги вилоят бошқармаси масъуллари иштирок этдилар.