Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ва Департаментнинг ҳудудий филиаллари ташаббуси билан, саноат кооперациясини ривожланиш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарга “Asian Golden Oil” МЧЖ да фаолият юритаётган турк эксперти Hamid Atasay иштирок этиб, тадбиркорлик субъектлари учун “Халқаро стандартларни жорий этиш амалиёти ва унинг афзалликлари” юзасидан маълумот берди.

Ўқув семинарида Қарши шаҳри, Қарши, Косон, Ғузор, Нишон, Касби туманларидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати, тўқимачилик ва енгил саноат, қурилиш маҳсулотлари, электротехника, чармсаноат корхона масъуллари иштирок этди.

Семинарда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Туркия тажрибаси, ва талаблари, халқаро стандартларни жорий этишдан кузланган мақсад, сифат назорати юзасидан амалга ошириладиган ишлари ҳақида маълумот берилди. берди.

Шунингдек учрашувда ISO 9001, ISO 14001, ISO 50001, ISO 22000, GLOBAL G.A.P, ORGANIC, ва Oeko-Tex Standards 100 халқаро стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича тайёрланган кўргазмали маълумот ва ведеороликлар намойиш этилди.