"9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида маърифий учрашув ташкил этилди.

Байрам тадбирида Агентлик раҳбарияти фахрийларни яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, эзгу тилакларни билдирдилар. Бугунги тинчлигимиз учун ўзининг ёшлик дамларини бахшида этган ҳамюртларимиз хотирланди, уларга  миннатдорчилик билдирилди.

Шундан сўнг байрам муносабати билан кексаларга касабаа уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Ўз ўрнида фахрийлар ўзларининг хотираларидан ҳикоя қилиб, иш бошлаган давр билан бугунги кун ўртасида катта ўзгаришлар, ислоҳотлар, янгиланишлар бўлаётганлигини эътироф этдилар.

Шунингдек учрашувда инсон қадрини улуғлаш, устоз-шогирд мактабларининг аҳамияти юзасидан мулоҳазалар билдирилди.