Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ташабусси билан “Кимёгарлар истироҳат боғи”да “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида форум ўтказилди.

Мазкур тадбирда турли хил спорт мусобоқалари, китобхонлик ва шеър айтиш бахслари ташкил этилди. Шаҳардаги барча корхона ёшлари қаторида Ўзбекистон миллий метрология институти Чирчиқ филиали ёшлари ушбу форум иштирокчисига айланди ҳамда стол тенниси ва камон отиш мусобоқалари совриндори бўлди.