ЎзТТСА ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти томонидан “AZIA ELEKTRO ENERGIYA YUKSALISH” корхонасида медиа-тур бўлиб ўтди.

Мазкур турда институтнинг бир гуруҳ вакиллари ҳамда журналистлар корхонада олиб борилаётган ишлар, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар ҳамда Давлат дастури асосида ташқи бозор ва халқаро талабларга жавоб берадиган стандартлар тўғрисида маълумотлар бердилар.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик келажакда маҳсулотларнинг сифат даражасининг янада юқори бўлишига асос бўлишини таъкидлаб ўтилди.