Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё ҳудудий филиали ходимлари Қарши Давлат университетида ташкил этилган «Лотин алифбосига асосланган давлат тилида иш юритиш масалалари» мавзусидаги амалий семинарда иштирок этдилар.

Семинарда «Ўзбек тилшунослиги» кафедраси олимаси, филология фанлари номзоди, доцент, Олима Ўринова иштирок этиб, ходимларга давлат тилида иш юритиш услублари, лотин алифбосида имло қоидалари, тиниш белгиларининг тўғри ишлатилиши ҳамда бу борада учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.