30-31 май кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Коррупцияга қарши курашишда устувор вазифаларни белгилаш, мамлакатда коррупциянинг олдини олишнинг замонавий воситаларини жорий этиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари учун мўлжанлланган икки кунлик семинар-тренингда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими ҳам иштирок этди.

Мазкур семинар-тренингда Агентлик масъуллари коррупциянинг олдини олишнинг замонавий воситалари тўғрисида маълумотга ва сертификатга ҳам эга бўлди.