“30 июнь Ёшлар куни” муносабати билан Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали ҳамда “УзТест” маркази филиали ҳамкорлигида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида тадбир ўтказилди.  Мазкур учрашувда Республика Маънавият ва Маърифат маркази Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари Муяссар Тўраева  иштирок этиб, барчани мазкур сана билан табриклаб, Чирчиқ шаҳрида бўлаётган янгиликлар ва ёшларга берилаётган эътибор тўғрисида маълумот  берди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига Кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқ отиш спорти бўйича ёш спортчи ҳамда мураббийлари ҳам иштирок этиб, ўзларининг ёш бўлишларига қарамай эришаётган ютуқлари ва “Ватанпарвар” ташкилоти қошида ёшлар учун очилган бепул спорт тўгараклари билан таништирдилар.              

Чирчиқ давлат педагогика институтининг хотин-қизлар кенгаши раиси Дилфарўз Умирова  ёшларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида видео ролик ёрдамида  батафсил маълумотларни берди. Учрашувда ёшлар маҳорат мактаби мусиқачилари, “Ёшлар иттифоқи” кенгаши  “Қуёш” ва “Лола” маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этиб, қизиқарли чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият улашдилар.

Маърифий учрашув давомида маҳалла раиси  ҳам ёшларга  ўз табригини йўллади.

Тадбир сўнгида Чирчиқ шаҳар ЙПХ ходимаси Феруза  Асадуллаева  ёшларга ўз касби тўғрисида унинг қанчалар машаққатли шу билан бирга қизиқарли эканлиги тўғрисида сўзлаб берди.