«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассаси Самарқанд филиали маъсуллари «корхонабай» ишлаш тизими доирасида маиший техникалар ишлаб чиқарувчи «САХАРИ» МЧЖда бўлдилар

Хусусан маъсуллар томонидан «САХАРИ» МЧЖда ишлаб чиқарилаётган маиший совутгичлар кўздан кечирилиб, маҳсулотларни давлат тилида ёрлиқланиши, корхонада халқаро стандартларни жорий этишнинг экспортдаги ижобий таъсири ва бошқа йўналишларда батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари корхона ташкил этилган синов лабораторияси фаолияти ўрганилиб синов лабораториясини замонавий синов ускуналари билан жихозлаш ва аккредитасиядан ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.