ЎзТТСА Қашқадарё ҳудудий филиаллари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Қарши туманида фаолият кўрсатаётган “LT Textile International” корхонасида бўлдилар. Мазкур корхона Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги доирасида ташкил этилган бўлиб, 2017 йилдан калава ип ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Маҳсулотлари Туркия, Эрон, Россия, Покистон сингари давлатларга экспорти йўлга қўйилган. Учрашувда корхона вакилларига мутахассислар томонидан “GSP+” тизими бўйича тўлиқ маълумот берилиб, корхонада “OEKO-TEX”, ISO халқаро стандартларини жорий этишнинг афзалликлари, ҳукумат томонидан экспортёр корхоналарга халқаро стандартларни жорий этишда берилган имтиёзлар юзасидан маълумот берилди. Халқаро стандартларни жорий этиш натижасида корхона экспорт географияси кенгайиши, иш самарадорлиги ортиши билдирилди. Корхона вакиллари томонидан ҳам юқоридаги мавзуларда ҳамкорликда ишлаш бўйича қизиқиш билдирилди. Учрашув якунида кейинги фаолиятда ўзаро ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.