Агентлик ташаббуси билан Европа Комиссиясининг Техник ёрдам ва ахборот алмашуви воситаси кўмаги (TAIEX) ҳамкорлигида Давлат назорати департаменти ходимлари учун Courtyard by Marriott Tashkent меҳмонхонасида «Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни эркин муомаладан чиқариш ва йўқ қилишда Европа тажрибаси»   мавзусида  тренинг семинар ўз ишини бошлади.

Тренинг семинар Mr. Eduards Bakasejevs (Латвия), Mr Vadims Bartkevics (Латвия), Dr Vilius Rekštys (Литва) томонидан олиб борилади.