ЎзТТСА масъуллари ва Бухоро вилояти ҳудудий филиаллари масъуллари Бухоро шаҳридаги «Бухоро ипак ва гилам тўқиш маркази» якка тартибдаги тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишиб, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларнинг сифати ҳақида марказ раҳбари Сабина Бурханова маълумот берди.

Учрашувда марказ вакилларига қонунчиликдаги ўзгаришлар ва тадбиркорларга берилган имконият ва имтиёзлар, тушунчалар, янгиликлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Марказда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, халқаро стандарт ва метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида маҳсулотларни экспорт қилиш ва туристлар томонидан харид қилинадиган маҳсулотлар учун сертификат ва рухсатномалар олишда амалий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди.

Марказ асосан ишлаб чиқарган маҳсулотлари жаҳон бозорларига экспорт қилинади. Шунингдек, чет эллик сайёҳлар марказда бўлиб, сифат кўрсатгичларига жавоб берадиган маҳсулотлардан харид қиладилар.

Барча маҳсулотларни тадбиркор Сабина Бурханованинг ўзи тақдимотини ўтказади, у 8 тильда бемалол гаплаша олади. Ўзи жуда ёш бўлишига қарамай, 7 фарзанднинг онаси, тадбиркорлик субъекти раҳбари, билимдон ва зукко аёл тимсолида марказда бўлган чет эллик меҳмонларга ўзбек хотин-қизларининг фаоллигини намоён этмоқда.