«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Бекобод филиали ходимлари иштирокида Марказий Осиёда қора металлургия саноати бўйича тўнғичи ва мамлакатимизда навли прокат маҳсулотлари, пўлат золдирлар ишлаб чиқарувчи ягона корхона бўлган Ўзбекистон Металлургия комбинатининг тарих музейида бўлиб, металлургия ишлаб чиқариш тарихи билан танишдилар.

Музей тарихи билан танишиш жараёнларида Ўзбекона фазилатлар соҳиби бўлган темирчи  Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи ҳам ёдга олинди.