Ўлчашлар инсон ҳаётининг ажралмас бир қисмидир, эрталаб туришимиз билан соатга қараб вақтни, атроф муҳит ҳароратини, йўлда ҳаракатланганимизда масофани аниқлаймиз. Ҳеч бир соҳа йўқки унда  ўлчашлар ишлатилмаса.

Ўзбекистон миллий метрология институти, Хоразм филиалида мавжуд ўлчаш ва синаш воситаларини қиёслаш, метрологик аттестатлаш ҳамда калибрлаш хизматларини бажариб, вилоята соғликни сақлаш ва ветеринарияда,  оғир ва енгил саноатда, нефть ва газ саноати, электротехника саноати, савдо сотиқ ва  бошқа соҳаларда ўлчашлар бирилигини таъминлаш билан нотўғри ўлчашлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш бўйича фаолият кўрсатади.

 Филиали жамоаси   1 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳада кўп йиллар фаолият олиб бориб, ёшларга устозлик қилиб келаётган меҳнат фахрийларига эҳтиром сифатида байрам тадбири ташкил этилди.

 Тадбирда устозларни ҳозирги кунда соҳада олиб борилаётган ишлар, янгиликлар ва келажакдаги режалар билан таништирилди.  Маърифий учрашувда устозлар ўз иш фаолияти давомида соҳада бажарилган ишларни хотирлаб, бугунги кундаги яратилган шароитлардан ҳамда тизимда олиб борилаётган янгиликлардан хурсандликларини таъкидладилар.