Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси Хитой Халқ Республикаси Дори-дармон ва соғлиқни сақлаш маҳсулотлари импорти ва экспорти савдо палатаси (ХДССП) билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида етиштирилаётган қизилмия илдизи экспорти ҳажмини кенгайтириш мақсадида «Қизилмия ва унинг маҳсулотлари саноатининг юқори сифатли ривожлантириши» бўйича онлайн форум ташкил этилди.
Тадбирда Хитойнинг фармацевтика корхоналари, импортчи компаниялар ва қизилмия илдизини қайта ишлаб чиқарадиган йирик корхона вакиллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ходимлари, Қорақалпоғистон қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси раҳбари, “УзТест” маркази экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси вакили ҳамда маҳаллий экспортёр корхоналар вакиллари иштирок этдилар.
Форумда қизилмия ва унга алоқадор маҳсулотларни импорт-экспорт қилиш сиёсати ва қоидалари, янги тадқиқот натижалари, Марказий Осиёда қизилмия манбаалари ва бозор имкониятлари, қизилмиянинг озиқ-овқат ва косметика маҳсулотларининг турли соҳаларда қўлланиши кўриб чиқилди.