Бугун Олий Мажлис Сенаторлари Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимидаги қонунчилик лойиҳалари билан танишмоқдалар.
Мазкур учрашувда «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Даставвал пойтахтда жойлашган Технопаркда бошланган тадбир Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “UzTest” маркази ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти лабораторияларида давом эттирилади.
Мазкур давра суҳбатларида сенаторлар метрология, аккредитация ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида белгиланган тартиб-тамойиллар билан яқиндан танишадилар.